EUR
10158.86
RUB
145.10
USD
8182.73
Бугун:

ОТА-ОНАЛАР: РЕПЕТИТОРЛАР ДАСТИДАН ДОД...

ОТА-ОНАЛАР: РЕПЕТИТОРЛАР ДАСТИДАН ДОД...

 Тoшкент - UPL.UZ.

 

 

ОТА-ОНАЛАР: РЕПЕТИТОРЛАР ДАСТИДАН ДОД... 


 Мактабда ўқийдиган қизим секин олдимга келиб, илтимос қилди: "Устозим дарсдан сўнг мен билан шуғулланар экан, аниқроғи репетиторлик қилар экан. 10 минг сўм берасизми?”


 Қизимни илтижоли тикилишига қараб рози бўлдим.

 

 Академик лицейда ўқийдиган ўғлим эрталаб менга мурожаат қилди.

 

 – Шу йил олий ўқув юртига киришим учун учта фандан репетиторга қатнашим керак. Ўқитувчим айтди, ўзи ўқитаркан соатига 20 минг сўмдан бериш керак экан.

 

 Мен ҳеч қачон репетиторга қатнамаганман. Мактабда, университетда ўқитувчиларимиз қўшимча ўқитишарди. Лекин пул эвазига эмас. Ўқитувчиларни уйига бориб бирон нарса сўрасангиз, хурсанд бўлиб тушунтирарди. Бечора муаллимларимиз ўзлаштириши қийин бўлган синфдошларимиз билан соатлаб шуғулланарди. Ўқиш, ёзишни ўрганмаганига қўймасди. Лекин улар бугунги репетиторларга ўхшаб пул олишмасди. Мени бир соат дарсим фалон сўм туради дейишга, дарсини пулга сотишга уялишарди. Ўқувчиси билан фахрланишар, унинг ютуғидан қувонишарди. Қисқаси, ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида пул аралашмасди.

 

 Бугун дарсини номига ўтиб, давлат бераётган ойликни ҳалолламайдиган ўқитувчилар кўпайиб кетди. Мабодо ўқувчига сифатли дарс керак бўлиб, олий ўқув юртига кирмоқчи бўлса, марҳамат пулини тўлаб қўйиб, репетитор жаноби олийларига қатнасин.


 Болангизни кўзингиз қиймайди. Емасангиз ҳам улар айтган пулни топиб беришингиз керак. Шу ўринда яна муаммо пайдо бўлади. Сиз репетиторга нақд пул беришингиз керак. Маош эса тўлиқ пластик карточкага ўтган. Нима қилиш керак? Ноқонуний йўл билан репетиторлик қилаётган, давлатга бир сўм солиқ тўламай даромад қилаётган устозни қандай қилиб рози қилиш мумкин?


 Бугунги репетиторларнинг яна бир янги қилиғи чиққан. Болангизни яхши тайёрладим, ўқишга кириб кетса, масалан бюджетга кирса 300 доллар, контрактга кирса 200 доллар бериб раҳмат айтасиз, деб таъма қилишади.

 

 Бу иллат бугун бутунлай илдиз отди. Ота-она фарзандининг ўқиши ва олий ўқув юртига кира оладиган даражада тайёрланиши учун ҳамма шартга осонликча рози бўлмоқда.

 

 Агар мактабда, лицейда, коллежда муаллим яхши дарс берадиган бўлса, виждонан дарс ўтса репетитор кимга керак?

 

 Бир пайтлар физика ўқитувчимизга ҳавас қилиб физик бўламан деганлар, математика муаллимига эргашиб математик бўламан деганлар ўнлаб топилар эди.

 

 Қани ўша фидойи муаллимлар?

 

 Қани уларнинг пулга алмашиб бўлмайдиган шаъни?

 

 Боғчада тарбияланаётган набирангиз секин келиб бўйнингиздан қучади.

 

 – Бобожон боғчамизда гимнастика тўгараги очилди. Шунга қатнашмоқчиман.

 

 Бирдан кўнглингиз ёришиб кетади. Яхши албатта қатнашинг, спорт билан шуғулланган одам соғлом бўлади. Чиройли бўлади.

 

 – Пенсиянгиздан ҳар ойда 20 минг сўм берсангиз бўлди. Мен гимнастикага қатнашаман чемпион бўламан.

 

UPL.uz мухбири.

 

Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » ОТА-ОНАЛАР: РЕПЕТИТОРЛАР ДАСТИДАН ДОД...