EUR
10158.86
RUB
145.10
USD
8182.73
Бугун:

Сериалларнинг дастидан бошқа телевизор оламан шекилли...

Сериалларнинг дастидан бошқа телевизор оламан шекилли...

 Тошкент — UPL.UZ

Сериалларнинг дастидан бошқа телевизор оламан шекилли


 Мендаги "дард” бошқа оилали эркакларда ҳам бўлса керак. Ҳар куни ишдан уйга чарчаб келиб, аввал овқатланаман, кейин рус тилидаги "Ахборот” кўрмоқчи бўламан. Афсуски, ҳар куни "чучварани хом санайман”. Чунки айни рус тилидаги "Ахборот” бошланадиган пайт (19.30)да "Ёшлар” телеканалида "Қалбим эгаси” деган телесериал намойиш этилади. Тишимни тишимга қўяман.


 "Қалбим эгаси” тугаши билан "Миллий ТВ”дан, кейин "Ёшлар”дан, "Тошкент”дан сериаллар кўрсатилади. Ҳисоб-китобларимга кўра, ҳозир аёлим ўзбек телеканалларида намойиш этилаётган 4 та сериални томоша қиларкан. Қисқаси, сериалларнинг дастидан кечки пайт 21.00да эфирга кетадиган ўзбек тилидаги "Ахборот”ни ҳам кўролмайман. Охири эру хотин "шартнома” имзоладик: бир кун мен "Ахборот”ни, эртаси куни аёлим "Олтин даврим”ни кўрадиган бўлди. Ҳа, айтганча, бу орада болаларим "Болажон”га ҳам назар ташлаб қўяди.


 Битта хулосага келдим: ўзбек каналлари барибир телесериаллар намойишини бошқа вақтга кўчирмайди, бу аниқ, шундай экан, ишхонам мукофот пули берса, албатта, биринчи бўлиб телевизор сотиб оламан.


 "Дард”им вилоятларда яшаётган ҳамюртларимизникига қараганда, енгилроқ эканига шукр қиламан. Чунки янги телевизор сотиб олсам, мен дуч келаётган "муаммо” ечилади-қолади. Вилоятларда айни "Ахборот” қўйиладиган пайтда "свет” ўчади...


Маъмуржон МАҲМУДОВ.


Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » Сериалларнинг дастидан бошқа телевизор оламан шекилли...