EUR
10158.86
RUB
145.10
USD
8182.73
Бугун:

Хотира...

Хотира...

Тошкент — UPL.UZ 

Хотира

Фаррух ҲАМРОЕВ

Сен қанчалар ёлғизсан,

Билмам.

Мен сендан ҳам ёлғизман,

Билгин.

Давраси бор,

Бугун боламнинг,

Қисмати бор,

Дўст-қадрдоннинг.

Онамнинг бор,

Ўзининг қабри.

Дардкаши бор,

Фарҳод ва отам...

Ёлғиз нола,

Чекарман тунлар.

Эшигимда фақат

Хаёллар.

У ортимдан,

Эргашиб юрар,

Таъқиб этар

Изма-из мени

Болам бўлгин,

Дўстим, жигарим.

Ёлғизликка,

Ташлама мени

Бирга кетма

Эслаб йиғлаймиз

Бизни ташлаб

Кетганлар учун.

Хотирага

Элтингиз диллар

Элтинг унга

Шаффоф кўзёшлар

Одамларга

Бир сўзни айтинг.

Биз ёлғизмас,

Хотиралар бор.

7.V.2017


Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » Хотира...