EUR
10158.86
RUB
145.10
USD
8182.73
Бугун:

Арзон уй-жойлар қурилиши бошланди

Арзон уй-жойлар қурилиши бошланди

 Тошкент - UPL.UZ. Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарорига асосан арзон, замонавий, шинам уй-жойлар қурилиши белгиланган эди.


 ЎзА хабарига кўра, 2017 йилда қишлоқ массивларида 15 мингта ана шундай турар жой барпо этилади. Бунда қишлоқ аҳолисига энг арзон ва қулай уч типдаги уй-жойлар қурилиши таклиф этилмоқда.


 Биринчи типдаги уйлар уч ёки тўрт йўлакли, хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки-уч қаватли кўп квартирали уйлардир.


 Иккинчи типдагилар бир қаватли икки ва уч хонали бўлиб, аҳоли зич жойлашган туманларда қурилади. Уларнинг 2 сотих ер участкасига эга ихчамгина ҳовлилари бўлади.

 

 

 Учинчи типдагилар 4 сотих ер участкасига эга икки қаватли, тўрт хонали уйлардир.


 "Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси бош директори ўринбосари Жаҳонгир Иброҳимовнинг сўзларига асосан янги лойиҳалардаги турар жойларнинг ўртача нархи 85 миллион сўмдан 170 миллион сўмгача бўлади.


 Кўп қаватли ва 2 сотихли уй-жойларнинг бошланғич бадаллари 15 фоизни ташкил этади. Бундан ташқари, ипотека кредитининг илк уч йили имтиёзли давр, биринчи 5 йилда йиллик фоиз ставкаси 7 фоиздир. Кейинги йилларда кредитнинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг ҳозирги вақтдаги йиллик қайта молиялаштириш ставкаси – 9 фоиздан ортиқ бўлмайди. Ипотека кредитлари 15 йил муддатга берилади.


 Айни пайтда мазкур қарор ижроси доирасида "Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси янги лойиҳалар бўйича ҳар бир ҳудудда намуна сифатида барпо этилаётган биринчи ва иккинчи типдаги 546 уйда қурилиш-монтаж ишларини якунламоқда.


Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » Арзон уй-жойлар қурилиши бошланди