EUR
10158.86
RUB
145.10
USD
8182.73
Бугун:

Намангандаги кўпикланган полиэтилен ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин содир бўлди

Намангандаги кўпикланган полиэтилен ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин содир бўлди
Намангандаги кўпикланган полиэтилен ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин содир бўлди. Ёнғинни бартараф қилиш учун 19 та ёнғинни ўчириш машинаси жалб қилинган.
 

23 ноябрь куни тахминан соат 11:46 да, Наманганда жойлашган «НЕAT SOURCE INDUSTRY» хусусий корхонасига қарашли кўпикланган полиэтилен ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин содир бўлди.

 

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, ёнғин хавфсизлиги хизматининг биринчи бўлинмалари воқеа жойига етиб борганда, ушбу цехнинг 350 кв.м. майдонда томи, ички қисми, жиҳозлари ёнаётганлиги ва ёнғин атрофдаги цехларнинг том қисмларига яъни, «Пантера саноат сервис» хусусий корхонасига қарашли пойабзал ишлаб чиқариш цехининг 140 кв.м., «Асрор текстиль» масъулияти чекланган жамиятга қарашли кийим-кечак ишлаб чиқариш цехининг 100 кв.м., якка тартибдаги тадбиркор М.Масихановга қарашли тайёр ойна маҳсулотига ишлов бериш цехнинг 300 кв.м., хусусий тадбиркор А.Аббосиддиновга қарашли терини қайта ишлаш цехининг 200 кв.м. ҳамда «Асил шароф гўшт маҳсулотлари» масъулияти чекланган жамиятга қарашли музлатгич биносининг 1000 кв.м. майдонига тарқалиб кетганлиги маълум бўлган.

 

Ёнғин натижасида «НЕAT SOURCE INDUSTRY» хусусий корхонаси ишчиси ҳалок бўлган.

 

Ёнғиннинг тахминий сабаби кўпикланган полиэтилен ишлаб чиқариш технологиясида суюлтирилган газ баллонларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларининг бузилиши.

 



Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » Намангандаги кўпикланган полиэтилен ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин содир бўлди