EUR
10158.86
RUB
145.10
USD
8182.73
Бугун:

«JAGUAR», «SHABNAM» ва «DON» кафеларида фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар ҳаракатларига чек қўйилди

«JAGUAR», «SHABNAM» ва «DON» кафеларида фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар ҳаракатларига чек қўйилди
2017 йилнинг 25 ноябрь куни соат 23:30 да, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Чилонзор тумани ҳудудида ўтказилган «Тозалаш-антитеррор» тадбири давомида, «JAGUAR», «SHABNAM» ва «DON» кафеларида жами 45 нафар фуқаролар шахсини аниқлаш мақсадида туман Ички ишлар бошқармасига олиб борилиб текширилди.

Текширув давомида, мазкур шахслардан 16 нафари фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар эканлиги аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан баённомалар расмийлаштирилди ва ИИББ Реаблитация Марказига топширилди.

Шунингдек, 5 нафар фуқаролар «JAGUAR» кафеси олдида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда жамоат тартибини қўпол равишда бузиб, ўзаро жанжаллашиб турган вақтларида, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ушбу шахсларнинг ҳаракатларига чек қўйилиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » «JAGUAR», «SHABNAM» ва «DON» кафеларида фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар ҳаракатларига чек қўйилди