EUR
10158.86
RUB
145.10
USD
8182.73
Бугун:

Тошкентда 1,4 млрд долларлик техно-шаҳарча қурилиши бошланди

Тошкентда 1,4 млрд долларлик техно-шаҳарча қурилиши бошланди
Манба: «UPL.UZ» Фахрулло Хамидуллаев
Жанубий Кореянинг “POSCO Daewoo” корпорацияси Тошкентда, умумий қиймати 1,4 млрд доллар бўлган “High Tech City” – юқори технологияли мажмуа қурилишини бошлади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда.

Майдони 50 гектар бўлган мазкур мажмуа ҳудудида бизнес-маркази, турар жойлар, таълим, тижорат ташкилотлари, илмий текшириш институтлари ва бошқа объектлар жойлаштирилади.

Уларнинг барчаси “ақллли” технологиялар, энергия тежовчи ва биноларни автоматлаштирувчи тизимларни қўллаш орқали амалга оширилади.

“High Tech City” юқори технологияли мажмуаси қурилишини бошлаш учун иккала томондан ишчи гуруҳлар ташкил этилган. Гуруҳ лойиҳани амалга ошириш учун жой танлаш масаласини ўрганади ва унинг барча босқичларини назорат қилиб боради.

Кореялик мутахассислар Тошкентда шаҳар қурилиш ишларини таҳлил қилиб, амалга оширилаётган – “Tashkent City” ва “ақлли” шаҳар Нурафшон лойиҳалари билан танишиб чиқишган.

Маълумот ўрнида, “POSCO Daewoo” – халқаро гигант корпорацияси бўлган “POSCO”нинг шўъба корхонаси бўлиб, у халқаро савдо ва сармоялар билан шуғулланади. Компания нафақат Корея Республикаси, балки бутун дунё миқёсида катта қурилиш тажрибасига эга.
Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » Тошкентда 1,4 млрд долларлик техно-шаҳарча қурилиши бошланди