EUR
10158.86
RUB
145.10
USD
8182.73
Бугун:

Мирзиёев: Тадбиркорнинг йўлига тўсиқ қўйиш – бу Президент сиёсатига қарши чиқиш

Мирзиёев: Тадбиркорнинг йўлига тўсиқ қўйиш – бу Президент сиёсатига қарши чиқиш
" – Барча бўғиндаги раҳбарлар, айниқса, жойлардаги ҳокимлар ва мансабдорларни огоҳлантириб айтмоқчиман: тадбиркорга мадад бериш ўрнига унинг йўлига тўсиқ қўйиш – бу Президент сиёсатига қарши чиқиш, деб баҳоланади ва шунга яраша чора кўрилади, – деди Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқида. 

– Барчамиз бир ҳақиқатни тушуниб олишимиз шарт: тадбиркорлик ва ишбилармонлик хусусиятлари аввало ёшларга хос фазилат ҳисобланади. Демак, тадбиркорликка йўл очиш – авваламбор ёшларга, келажакка йўл очиш демакдир. 

Қайси раҳбар шуни тўғри тушунса, албатта у бошқараётган тармоқда, ҳудудда самара, натижа бўлади. Ким буни тушунмаса, яхшиси, у ўз ўрнини бўшатиб қўйгани маъқул. Чунки нафақат ёшлар, балки замон ҳам энди бундай раҳбарларни қабул қилмайди”, – деди давлатимиз раҳбари.
Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » Мирзиёев: Тадбиркорнинг йўлига тўсиқ қўйиш – бу Президент сиёсатига қарши чиқиш