EUR
10158.86
RUB
145.10
USD
8182.73
Бугун:

Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни видеоселектор йиғилиши ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

Йиғилишда парламент ва ҳукумат аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари масъул ходимлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди. Видеоселекторда жойлардан маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари қатнашди. 
 
Жумладан, жорий йилнинг 10 ойи мобайнида умумий жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга, шундан талончилик 16 фоизга, босқинчилик – 19 фоизга, қотиллик – 21 фоизга, товламачилик – 22 фоизга, безорилик – 34 фоизга камайишига эришилди. 

Шунингдек, аёллар ўртасида жиноят содир этиш ҳолатлари 16 фоизга, ёшлар ўртасида 14 фоизга, вояга етмаганлар ўртасида 17 фоизга камайди. 

Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни видеоселектор йиғилиши ўтказилди