EUR
10158.86
RUB
145.10
USD
8182.73
Бугун:

Афғонистонлик болакайнинг орзуси ушалди - у Месси билан учрашди

Афғонистонлик болакайнинг орзуси ушалди - у Месси билан учрашди

Тошкент - UPL.UZ.

 Машҳур футболчи Лионель Месси афғонистонлик Муртаз Аҳмади исмли болакай билан учрашди, деб хабар қилмоқда Sputnik Кыргызстан, UNICEF хабари асосида.

 "Дўстлар, сизга қувончли хабар айтишга шошилмоқдамиз! Устига "messi" деб ёзилган оқ-кўк рангли полиэтилен пакет кийиб олган, Месси билан учрашишни орзу қилган 5 ёшли афғон болакайи эсингиздами? Сурати интернет орқали дунёнинг барча бурчагига етиб борган Муртаз Аҳмади,  UNICEF кўнгилли элчиси, Лео Месси билан учрашди", — дейилган ташкилот хабарида.

 UNICEF Kyrgyzstan хабарига кўра, ушбу ҳаяжонли учрашув Қатарда содир бўлган. Барселона жамоаси ўйиниида қатнашиш учун келган аргентиналик футболчи ўзининг ёш мухлиси билан Дохада учрашган.

 Ушбу йилнинг Феврал ойида Муртаз Аҳмади Лео Месси имзоси қўйилган оқ-кўк рангли футбол кийими ва тўп олган эди. Ўшанда Афғонистон Футбол федерацияси болакайга Месси билан учрашишни ваъда берган эди.

 13 декабр куни Дохада бўлиб ўтган футбол ўйинида Испаниянинг "Барселона" ва Қатарнинг "Аль-Ахли" жамоалари учрашди. Ўйин олдидан, одатда, футболчилар болалар футбол жамоаси ўйинчилари билан майдонга чиқишади. Месси ушбу маросимда Муртаз Аҳмадининг қўлидан ушлаб чиқди. Болакай қувонганидан бир неча бор Мессини қучоқлаб олди. Маросим тугаганидан кейин ҳам у футбол майдонини тарк этишни истамади. Охири уни кўтариб олиб чиқишга тўғри келди.
 

Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » Афғонистонлик болакайнинг орзуси ушалди - у Месси билан учрашди