EUR
10158.86
RUB
145.10
USD
8182.73
Бугун:

Сервер Жепаров энди 500 минг АҚШ долларига тенг ойлик оладими?

Сервер Жепаров энди 500 минг АҚШ долларига тенг ойлик оладими?
 Тошкент - UPL.UZ.  Осиё қитъсида энг машҳур футболчилардан бири бўлган, Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўйинчиси Сервер Жепаров Эрон клубларида бирига ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Футбол федерацияси расмий саҳифаси.

 "35 ёшли ярим ҳимоячи  Теҳрон шарафини ҳимоя қилувчи "Истиқлол"нинг тиббий кўригидан муваффақиятли ўтди ва клуб билан 500 минг АҚШ долларига тенг 1,5 йиллик шартнома имзолади", — дейилган расмий хабарда.

 Хабарда айтилишига кўра, Сервер Жепаров янги клуб ўйинларида фаол иштирок этиб, самарали натижа кўрсата олса, қўшимча бонуслар, яъни мукофот пулига эга бўлади.

 Сервернинг янги клуби, Эроннинг Про Лигаси вакили "Истиқлол" клуби ўтган 2015 —2016 йил мавсумини 3 ўринда якунлаган эди. Ҳозирги мавсумда эса, "Истиқлол" 16 жамоа орасида — 5 поғонани эгаллаб турибди.

 Эслатиб ўтамиз, 2008 ва 2011 йилларда Осиёнинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлган Сервер Жепаров охирги йилларда Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида тўп сураётган эди. 2016 йилги мавсумда Сервер 34 ўйинда майдонга тушиб,  8 та гол киритди ва "Локомотив"нинг тарихда илк бор Ўзбекистон чемпиони бўлишига ҳамда мамлакат Кубоги соҳибига айланишига ўз ҳиссасини қўшди.
Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » Сервер Жепаров энди 500 минг АҚШ долларига тенг ойлик оладими?