EUR
10158.86
RUB
145.10
USD
8182.73
Бугун:

Самвел Бабаян: Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор

Самвел Бабаян: Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор
 Тошкент — UPL.UZ
 Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи 3 турида Сурияга қарши бўлиб ўтган ўинда Ўзбекистон термасининг мағлубиятидан сўнг жамоа мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қуйидаги изоҳни берган эди.
 
 "Гуруҳдаги терма жамоаларда олдинга ҳаракат қилишлари учун яхши имконият бор. Ўйлайманки, барча кураш ҳали олдинда ва барча жамоаларда яхши имконият бор. Кейинги ўйинда Қатарга қарши ўйнаймиз. Ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва умид қиламанки, Қатарни юта оламиз”, — дея фикрини якунлади Самвел Бабаян.

 Ушбу ўйин натижаларига қарамасдан Ўзбекистон жамоаси гуруҳда учинчи ўринда қолмоқда. Олдинда Эрон ва Жанубий Корея жамоалари.
 
 Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 қоидаларига кўра, ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар ЖЧнинг финал бўлимига чиқади. Учинчи ўрин эгаллаган терма жамоалар эса "уйда ва меҳмонда" тартибида ўзаро учрашувлар ўтказишади. Икки учрашув бўйича ғолиб бўлган жамоа КОНКАКАФ жамоалари билан плей-офф ўйинларида иштирок этади.
Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » Самвел Бабаян: Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор