Бугун:

Киракашнинг “Нексия” автомашинасидаги газ баллони портлаб кетди (фото)

Киракашнинг “Нексия” автомашинасидаги газ баллони портлаб кетди (фото)
Манба: «UPL.UZ» Фахрулло Хамидуллаев
Бухоро шаҳрида яшовчи С.Ш исмли фуқаро “Нексия” русумли автомашинасида киракашлик билан шуғулланиб, автомашинани ўз вақтида техник кўрикдан ўтказмасдан, унга ўрнатилган газ баллон ускуналарини созлигини текширмасдан ўзбошимчалик билан бошқариб юрганлиги натижасида автоуловидан ажралиб қолди.

Киракашнинг “Нексия” автомашинасидаги газ баллони портлаб кетди (фото)


Автомашинасига юқори босимли сиқилган газ тўлдириб уйига кирган вақтида техник кўрикдан ўтказилмаган газ баллон портлаши оқибатида “Нексия” русумли автомашина жиддий шикастланган.



Ҳодиса оқибатида ҳайдовчининг қўшнисига тегишли бўлган “Спарк” автомашинаси ҳам шикастланган. Жабрланган ёки жароҳат олган фуқаролар йўқ.

Манба
Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » Киракашнинг “Нексия” автомашинасидаги газ баллони портлаб кетди (фото)