• 23:27 – Аҳолини, хусусан тадбиркорларни ўйлантираётган муаммолар ўз ечимини топади 
  • 14:26 – 82 ёшли Октябрхон Арапова: Сайлаш, сайланиш жараёнларида иштирок этолмаслигим армон эди. Шавкат Мирзиёевга минг раҳмат... 
  • 14:10 – Пластик карточкадаги пулни нақд қилиб бераётган шоввозларнинг ҳам бори яхши. 
  • 19:46 – Бу йилги Наврўз байрамида халқ сайллари ташкил этилади 

Чет элда ишлаётган ўзбекистонлик врачларни ватанимизга қайтариш чоралари кўрилади

 Тошкент - UPL.UZ. 2017 йилнинг 5 январида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашди. Жорий йилнинг 6 январида "Ўзбекистон” телеканалининг кечки дастурларида видеоконференция шаклида ўтган ушбу учрашув тафсилотларига бағишланган махсус кўрсатув намойиш этилди.


 Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари тўлиқ ҳажмда аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатмагани сабабли йилига 40 мингдан зиёд фуқароларимиз чет давлатларга тиббий ёрдам олиш учун чиқишга мажбур бўлмоқда.


 Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазири Адхам Икрамовга уч ой муддат ичида 50 нафар чет элда ишлаётган ўзбекистонлик врачларни ватанимизга қайтариш, бундан ташқари, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Россия Федерацияси каби ривожланган давлатлардаги машҳур клиникаларининг филиалларини Ўзбекистонда очиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берди. Шу билан бирга, хорижда ишлаётган ўзбекистонлик врачларнинг ишлашлари, яшашлари учун мамлакатимизда барча шароитлар яратиб берилишини кафолатлади.


 Иккинчидан, Президент Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларидан ҳар йили ўн нафардан, керак бўлса, йигирма нафардан врач хорижга, ўқишга юборилиши, шу каби вазифалар билан шахсан Бош вазир ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазири Адхам Икрамов шуғулланиши лозимлигини алоҳида қайд этди.


скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Рейтинг: 
Яндекс.Погода

  • Сўнгги
  • Кўп ўқилган
  • Бугун