• 23:27 – Аҳолини, хусусан тадбиркорларни ўйлантираётган муаммолар ўз ечимини топади 
  • 14:26 – 82 ёшли Октябрхон Арапова: Сайлаш, сайланиш жараёнларида иштирок этолмаслигим армон эди. Шавкат Мирзиёевга минг раҳмат... 
  • 14:10 – Пластик карточкадаги пулни нақд қилиб бераётган шоввозларнинг ҳам бори яхши. 
  • 19:46 – Бу йилги Наврўз байрамида халқ сайллари ташкил этилади 

Шавкат Мирзиёев ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини кескин танқид қилди

  Тошкент - UPL.UZ. Аввал хабар берганимиздек, 2017 йилнинг 5 январида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашди. Жорий йилнинг 6 январида "Ўзбекистон” телеканалининг кечки дастурларида видеоконференция шаклида ўтган ушбу учрашув тафсилотларига бағишланган махсус кўрсатув намойиш этилди.


 Шавкат Мирзиёев охирги беш йил давомида мамлакатимизда юрак-қон томир касалликлари 25 фоизга, асаб касалликлари 14 фоизга, онкологик кассалликлар 2,5-3 фоизга ошганини қайд этди. Давлатимиз раҳбарининг айтишича, юқори технологик оперецияларнинг фақатгина 23 фоизи вилоятларда, қолган 77 фоизи Тошкент шаҳрида қилинмоқда. Лекин ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан бу масалани чуқур ўрганиш, муаммоларнинг ичига кириш ва олдини олиш бўйича деярли ҳеч қандай ишлар амалга оширилмаяпти.


 Шавкат Мирзиёев бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун онкология, нейрохирургия, травматология ва ортопедия соҳаларида ихтисослаштирилган марказларининг ҳудудларда босқичма-босқич кардиохирургия хизматини ривожлантириш зарурлигига эътибор қаратиб, туман ва шаҳарларда лор, офтальмология, кардиология, неврология, эндокринология каби ихтисослаштирилган бўлимларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш вақти-соати келганини таъкидлади.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Рейтинг: 
Яндекс.Погода

  • Сўнгги
  • Кўп ўқилган
  • Бугун