• 23:27 – Аҳолини, хусусан тадбиркорларни ўйлантираётган муаммолар ўз ечимини топади 
  • 14:26 – 82 ёшли Октябрхон Арапова: Сайлаш, сайланиш жараёнларида иштирок этолмаслигим армон эди. Шавкат Мирзиёевга минг раҳмат... 
  • 14:10 – Пластик карточкадаги пулни нақд қилиб бераётган шоввозларнинг ҳам бори яхши. 
  • 19:46 – Бу йилги Наврўз байрамида халқ сайллари ташкил этилади 

Шавкат Мирзиёев фуқаролар йиғинларида ноқонуний тўланган маблағлар ҳақида айтиб ўтди

 Тошкент - UPL.UZ. Шу йилнинг 7 январида Президент Шавкат Мирзиёев Прокуратура органлари ходимлари куни олдидан бир гуруҳ соҳа ходимлари билан учрашди. "Ўзбекистон” телеканалида ушбу учрашув тафсилотларига бағишланган махсус кўрсатув намойиш этилди.


 Давлатимиз раҳбари ўз нутқида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш соҳаларида қонунбузилишларга барҳам берилмагани одамларнинг кўплаб эътирозларига сабаб бўлаётганига алоҳида эътибор қаратди.


 У ўз сўзида давом этиб, бу каби ҳолатлар билан боғлиқ баъзи мисолларга тўхталиб ўтган. Ўтган йили очилган Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси (ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси)га қисқа давр мобайнида фуқаролардан 311 мингдан зиёд мурожаат келиб тушганини, уларнинг 111 мингдан ортиғи ёки ҳар учтадан биттасида ижтимоий соҳадаги ўткир масалалар кўтарилганига урғу берди.


 Президентимизнинг айтишича, жойларда иш ҳақи ва пенсия тўловларини кечиктириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун ажратилган бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаш ва талон-торож қилиш ҳолатлари мунтазам равишда давом этиб келмоқда. Бу ҳолат эса ҳаммамизни ташвишга солиши шарт. Масалан, ўтган йили 5925 та фуқаролар йиғинида кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун ажратилган 41 млрд. 300 млн. сўмга яқин нафақа ва моддий ёрдам пули ноқонуний тўланган.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Рейтинг: 
Яндекс.Погода

  • Сўнгги
  • Кўп ўқилган
  • Бугун