• 23:27 – Аҳолини, хусусан тадбиркорларни ўйлантираётган муаммолар ўз ечимини топади 
  • 14:26 – 82 ёшли Октябрхон Арапова: Сайлаш, сайланиш жараёнларида иштирок этолмаслигим армон эди. Шавкат Мирзиёевга минг раҳмат... 
  • 14:10 – Пластик карточкадаги пулни нақд қилиб бераётган шоввозларнинг ҳам бори яхши. 
  • 19:46 – Бу йилги Наврўз байрамида халқ сайллари ташкил этилади 

Шавкат Мирзиёев: Нақд пулнинг банкдан ташқари айланиши билан боғлиқ салбий ҳолатларга етарлича кураш олиб борилмаяпти

 Тошкент - UPL.UZ. Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 7 январида Президент Шавкат Мирзиёев Прокуратура органлари ходимлари куни олдидан бир гуруҳ соҳа ходимлари билан учрашди. "Ўзбекистон” телеканалида ушбу учрашув тафсилотларига бағишланган махсус кўрсатув намойиш этилди.


 Давлатимиз раҳбари ўз нутқида нақд пулнинг банкдан ташқари айланиши билан боғлиқ салбий ҳолатларга етарлича кураш олиб борилмаётганига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Унинг айтишича, бу масалалар прокуратура ҳузуридаги департаментнинг бевосита вазифаси бўлса-да, лекин, афсуски, департамент ва унинг жойлардаги бўлимлари бу ишни ўз ҳолига ташлаб қўйган.


 Шундан сўнг Президентимиз департаментнинг янги раҳбари Зоҳид Дўсановга юзланиб, тизимда 1040 та ходим борлигини айтиб, шундай бўлса-да, бу масалада ҳеч қандай назорат ва натижа йўқлигига эътироз билдирган. Зоҳид Дўсановга бир ой муддат ичида Бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев билан биргаликда департамент фаолиятини яхшилаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширишни топширди.


скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Рейтинг: 
Яндекс.Погода

  • Сўнгги
  • Кўп ўқилган
  • Бугун