EUR
9396.79
RUB
128.37
USD
7997.95
Бугун:

ОТА-ОНАЛАР: РЕПЕТИТОРЛАР ДАСТИДАН ДОД...

ОТА-ОНАЛАР: РЕПЕТИТОРЛАР ДАСТИДАН ДОД...

 Тoшкент - UPL.UZ.

 

 

ОТА-ОНАЛАР: РЕПЕТИТОРЛАР ДАСТИДАН ДОД... 


 Мактабда ўқийдиган қизим секин олдимга келиб, илтимос қилди: "Устозим дарсдан сўнг мен билан шуғулланар экан, аниқроғи репетиторлик қилар экан. 10 минг сўм берасизми?”


 Қизимни илтижоли тикилишига қараб рози бўлдим.

 

 Академик лицейда ўқийдиган ўғлим эрталаб менга мурожаат қилди.

 

 – Шу йил олий ўқув юртига киришим учун учта фандан репетиторга қатнашим керак. Ўқитувчим айтди, ўзи ўқитаркан соатига 20 минг сўмдан бериш керак экан.

 

 Мен ҳеч қачон репетиторга қатнамаганман. Мактабда, университетда ўқитувчиларимиз қўшимча ўқитишарди. Лекин пул эвазига эмас. Ўқитувчиларни уйига бориб бирон нарса сўрасангиз, хурсанд бўлиб тушунтирарди. Бечора муаллимларимиз ўзлаштириши қийин бўлган синфдошларимиз билан соатлаб шуғулланарди. Ўқиш, ёзишни ўрганмаганига қўймасди. Лекин улар бугунги репетиторларга ўхшаб пул олишмасди. Мени бир соат дарсим фалон сўм туради дейишга, дарсини пулга сотишга уялишарди. Ўқувчиси билан фахрланишар, унинг ютуғидан қувонишарди. Қисқаси, ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида пул аралашмасди.

 

 Бугун дарсини номига ўтиб, давлат бераётган ойликни ҳалолламайдиган ўқитувчилар кўпайиб кетди. Мабодо ўқувчига сифатли дарс керак бўлиб, олий ўқув юртига кирмоқчи бўлса, марҳамат пулини тўлаб қўйиб, репетитор жаноби олийларига қатнасин.


 Болангизни кўзингиз қиймайди. Емасангиз ҳам улар айтган пулни топиб беришингиз керак. Шу ўринда яна муаммо пайдо бўлади. Сиз репетиторга нақд пул беришингиз керак. Маош эса тўлиқ пластик карточкага ўтган. Нима қилиш керак? Ноқонуний йўл билан репетиторлик қилаётган, давлатга бир сўм солиқ тўламай даромад қилаётган устозни қандай қилиб рози қилиш мумкин?


 Бугунги репетиторларнинг яна бир янги қилиғи чиққан. Болангизни яхши тайёрладим, ўқишга кириб кетса, масалан бюджетга кирса 300 доллар, контрактга кирса 200 доллар бериб раҳмат айтасиз, деб таъма қилишади.

 

 Бу иллат бугун бутунлай илдиз отди. Ота-она фарзандининг ўқиши ва олий ўқув юртига кира оладиган даражада тайёрланиши учун ҳамма шартга осонликча рози бўлмоқда.

 

 Агар мактабда, лицейда, коллежда муаллим яхши дарс берадиган бўлса, виждонан дарс ўтса репетитор кимга керак?

 

 Бир пайтлар физика ўқитувчимизга ҳавас қилиб физик бўламан деганлар, математика муаллимига эргашиб математик бўламан деганлар ўнлаб топилар эди.

 

 Қани ўша фидойи муаллимлар?

 

 Қани уларнинг пулга алмашиб бўлмайдиган шаъни?

 

 Боғчада тарбияланаётган набирангиз секин келиб бўйнингиздан қучади.

 

 – Бобожон боғчамизда гимнастика тўгараги очилди. Шунга қатнашмоқчиман.

 

 Бирдан кўнглингиз ёришиб кетади. Яхши албатта қатнашинг, спорт билан шуғулланган одам соғлом бўлади. Чиройли бўлади.

 

 – Пенсиянгиздан ҳар ойда 20 минг сўм берсангиз бўлди. Мен гимнастикага қатнашаман чемпион бўламан.

 

UPL.uz мухбири.

 

Шархлар:

Мен инглиз тили фани укитувчисиман, оилам тулик эмас, 2 та фарзандим бор ижарада яшаймиз. Мен хам дарсдан кейин инглиз, турк, корейс тиллиридан репетиторлик килиб фарзандларимни бокиб келяпман. Агар шуниям такиклаб куйишса 500 минг сум ойлик маош билан кандай кун куришим мумкин, ижарага 450 минг сум тулаяпман. Укитувчи емайдими, киймайдими, фарзандларини бокмайдими? Качонгача укитувчини хурлашади? Мен качонгача 2 та болам билан квартирама квартира сангиб кийналиб яшайман, нимага илм фан оёк ости килиниши керак? Пули бор одам укисин, илм шундагина кадрли булади. Шундагина укитувчининг нуфузи ошади. Нимага укитувчи кийналиб камбагал яшаши керак? Нимага ота-оналар укитувчига буйрук беришлари керак? Кимдир менга имкон берганида эди, таълим сохасидаги куплаб меёрий хужжатларнинг янги лойихасини ишлаб берган булардим. Бизни, мени эшитадиган кимдир борми?

мен инглиз тили укитувчисиман. Оилам тулик эмас, 2 нафар фарзандимни ёлгиз катта киляпман, ижарада тураман, дарсдан кейин мен хам инглиз, корейс, турк тилларидан репетиторлик килиб кун кечиряпман. Агар буни хам такиклаб куйишса кандай кун кечираман? Ойлигим 500 минг сум, ижарага эса 450 минг сум тулайман. Укитувчи емайдими? киймайдими? бола бокмайдими? Бозорда 1 та куртка камида 600 минг сум туради, менинг оладиган ойлигим 1 та куртга сотволишимга етмайди. Укитувчини качонгача хурлашади? Нимага бозордаги кийимни ёки озик овкатни текинга олиш тугрисида фикр юритмайсизлар? Нимага укитувчининг мехнати текин булиши, нимага у камбагал, уйсиз яшаши керак? Качонгача илм оёк остида ётади? Ота-оналарнинг укитувчига буйрукберишларию камситишлари давом этади? Пули бор укисин, шунда илмлилар ва илмсизлар орасида фарк пайдо булади, илмли инсон эса улугланади. Менга кимдир имкон берганида таълим сохасидаги куплаб меёрий хужжатларни тубдан узгартириш лойихасини ишлаб чикардим, бизни хам эшитадиганлар борми?
Дилбар 18 апрел 2018 21:36
Бундай пул билан укишга тайерлатадиган булсак мактаб лицей коллеж укитувчилари нима учун ойлик олишябти.мен ишсизман боламни таерлатишга пулим йук лекин углим укишни хохлайди уз билими билан интилаябди.демакки пули борларгина укиш керакми.бундай ишларга чек куйиш керак.билим даргохи укитувчиларининг узлари пул сураганидан сунг бола хам укигиси келмайдида.

Укитувчиларнинг хаттОки кушимча дарслари учун хам пул олишлари ноконуний.углимиз синфида аьлочи булсахам кушимча дарсга келмасангиз бахонгиз паст бўлади дебди вахолангки кушимча дарсга хам пул тулаш керак шунингдек углим 8синф укувчисига реферат иши топширишган яна компютерда езиш керак экан.бу укитувчилар билганини килаябти.
Musurmon 24 апрел 2018 19:13
Юқоридаги фикрларни ўқиб ўйланиб қолдим иккала фикрда хам жон бор.Менинг ўзим хам коллежда хисобчи бўлиб ишлайман, касбим тақазоси билан ўқитувчилар билан кўп мулоқотда бўламан хар қайси хар хил характерга эга.Ўқитувчиларни кузатиб шу нарсага амин бўламан улар фақатгина ойлик маош учунгина ишлайдиган бўлиб қолган , болага бир нима ургатай шу бола бугунги машғулотдан бир нима урганиб кетсин деган фикр бугунги педагогларимизнинг аксарида йўқ. Тўғри бозор иқтисодиёти шароитида рузғор тебратиш хам осон эмас , лекин ўйлаб кўрилса ўқитувчи маошни нима учун олаяпди , таълим муассасасига келиб кетгани учунми ёки тўрт бешта қоғоз қоралаб синф журнали тўлдириб пед юклама бажарганли учунми. Йўқ ўқитувчи болаларнинг билим савиясига қараб ойлик олиши керак. Ўқувчига бир нима ургатмаса, ўқувчи дарсга келиб кетса-ю хеч нима урганолмаса ўқувчнинг умри бехудага ўтган бўлмайдима.Ўқитувчи буни ўйламайди чунки бир куни ўтди синф журналига бир нечта бахо тушди ўтилган мавзулар қайд этилди нечидир соат пед юклама бажарилди бу кунлар йиғилиб ой охирида табел шаклида хисобхонага келади хисобланиб ойлик маош бўлиб ўқитувчининг чўнтагига тушади ,хўш натижа қани бир ойлик 1 миллион дан ошириб ойлик олган ўқитувчининг ўқувчиси қанча билимга эга бўлди бунинг хам хисобини ким билади.Ўитувчи ўқувчига етарли даражада билим берса РЕПЕТИТОР деган билимлиларга эхтиёж бўлмасди менимча.
Rushana 1 май 2018 02:53
Repititerlik qilib pul surashsa mayli holi tugri dars utishmaydi uqituvchilar fakat pul surashadi holi ahranaga holi faroshga holi remontga bir kelib tekshirishsa edi maktabni fakat qonun chikarilyapti lekin bech uzgarmaydi bular battar buldi lekin uzgarmaydi samarkand shahridagi 29 maktab bu uqituvchilar 1 uquvchidan 30000 yigsa 1ta sinifda nechta ukuvchi bular nima qilyapti pul beradigan bor berolmaydigan bor iltimos kilardim Samarkandga tekshirish qilishsa maktablada

Umarova rushana
Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » ОТА-ОНАЛАР: РЕПЕТИТОРЛАР ДАСТИДАН ДОД...