EUR
9396.79
RUB
128.37
USD
7997.95
Бугун:

САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Тошкент—UPL.UZ 

САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


Муслиҳиддин Муҳиддиновга бағишлайман[/i]

Биринчи дарс,

Нуриддин Шукуровнинг

Адабиётшуносликка кириши.

Иккинчи сабоқ,

Худойберди Дониёровнинг

Сингармонизм ҳодисаси.

Учинчи машғулот,

Ботурхон Валихўжаевнинг

Комил нигоҳи.

Тўртинчи соат,

Раҳматулла Қўнғуровнинг

Нутқ маданияти.

Бешинчи мажлис,

Раҳмонқул Орзибековнинг

Одамийлик онлари.

Охиргиси

Илҳом Ҳасановнинг

Озод осмони...

Ўн саккиз ёшимда кўз очган дунём,

Ўн саккиз баҳорим, ёзим ва қишим

Тилимда мангуга муқаддас калом,

Менинг университетим.

Ҳар куни қайтмоқчи бўламан сенга.

Ҳар лаҳза бир сўзни айтгим келади.

Ҳаёт йўлидаги илк муаллимим.

Менинг университетим.

Қўнғироқ овози титратар қалбни

Эшитгим келмайди. Кетгим келмайди.

Овозим борича ҳайқиргим келар

Менинг университетим.

Сўнгги дарсимизда курсдош қизлар йўқ,

Қайга кетганини сўроқлар ҳаёт

Севги мактубини сенда битганман,

Менинг университетим.

Йўқлама қилингиз муаллимларим,

Дарсга, имтиҳонга чақиринг бизни.

Бир умр бағрингда қолгим келади,

Менинг университетим.

Сокин хиёбонда излари қолган

Ассалом домлалар, эй дониш аҳли,

Руҳи пойингизга бошим эгаман,

Менинг университетим.

Талабангман яна тонгда уйғондим,

Китоб-дафтаримни олдим қўлимга.

Зиё заминига талпинаяпман,

Менинг университетим.

Шеър айтилган тунлар ойдин ёп-ёруғ

Ишқ ичилган кунлар сархуш, уйғоқ туш

Шоир юрагимни мангу забт этган

Менинг университетим.

Навоийнинг назм гулшани аро

Ғазалхонлик қилар толиб илмлар

Улуғбек осмоним, жоним жаҳоним.

Менинг университетим...

Биринчи дарс,

Содда сукунат.[/b]

Иккинчи сабоқ

Муҳаббатга муножот

Учинчи машғулот

Ўтган дарс такрори[b]

Тўртинчи соат

Тақдир товуши

Бешинчи суҳбат

Дилим даргоҳи.

Охиргиси

Олис овозим. [i]23.12.2014


Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ