Бугун:

Жасур Иброҳимов иши: прокурор Ислом Тўлаганов учун 6 йил сўради

Жасур Иброҳимов иши: прокурор Ислом Тўлаганов учун 6 йил сўради
 Тошкент - UPL.UZ.  
 Бизни  
 Давлат айбловчиси Жасурбек Ибрагимов иши бўйича ўтказилган суд йиғилишида судланувчи Исломбек Тўлагановга нисбатан олти йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини қўллашни сўради.
 

 Бугун, 24 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Миробод туман судида Жасур Ибрагимов иши юзасидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

 

 Туман прокурори ёрдамчиси Бахтиёр Акромовнинг таъкидлашича, Исломбек Тўлагановга нисбатан қўзғатилган жиноят иши якуний босқичда. Барча гувоҳлар тингланиб, ишга алоқадор барча материаллар кўриб чиқилган. Жиноят ишига мувофиқ, 2017 йилнинг 3 май санасида Боровский номидаги тиббиёт коллежи ҳудудида ушбу муассаса талабалари Исломбек Тўлаганов ва Жасурбек Ибрагимов ўртасида келишмовчилик пайдо бўлган. Улар шу куннинг ўзида тахминан соат 14:20 да Яшнобод туманининг Истиқбол кўчасида кўришишган, шу ерда Тўлаганов оёқлари ва қўллари билан Ибрагимовнинг бошига, қорнига ва танасининг бошқа қисмларига унинг ҳаётига хавф солувчи зарбалар берган.

 

 Шифокорлар томонидан кўрсатилган ёрдамга қарамай, Жасурбек Ибрагимов жорий йилнинг 1 июнь санасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида оламдан ўтган.

 

 Давлат айбловчиси Бахтиёр Акромов гувоҳлар кўрсатмаларини ва ишга алоқадор материалларни ўрганиб чиққан ҳолда, Исломбек Тўлагановни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) бўйича айбдор деб топиб, унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини қўллашни сўради.

 

 Навбатдаги суд йиғилиши 27 октябрь кунига режалаштирилган бўлиб, йиғилишда жабрланувчининг адвокати, марҳум Жасурбекнинг онаси Нилуфар Алиева ва айбланувчининг адвокати иштирок этади.

Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » Жасур Иброҳимов иши: прокурор Ислом Тўлаганов учун 6 йил сўради