EUR
9396.79
RUB
128.37
USD
7997.95
Бугун:

Юнусобод тумани ҳудудида қимор ўйинлари ўтказилганлиги аниқланди

Юнусобод тумани ҳудудида қимор ўйинлари ўтказилганлиги аниқланди
   Тошкент - UPL.UZ.  

 Бизни
2017 йилнинг 25 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган «Тозалаш-антитеррор» тадбири давомида, Юнусобод тумани Хасанбой даҳаси Хамкаробод маҳалласида жойлашган «Ягона» чойхонаси ичида фуқаро Юлдошбеков Умид Каримович ва Толипов Суннат Фатхуллаевичлар қимор ўйнатётганликлари аниқланиб, улардан 810.000 сўм миқдордаги пуллар ашёвий далил тариқасида баённома асосида расмийлаштириб олинган. 
 
Мазкур ҳолат юзасидан юқорида кўрсатилган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 191-моддасига (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш) асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » Юнусобод тумани ҳудудида қимор ўйинлари ўтказилганлиги аниқланди