EUR
9396.79
RUB
128.37
USD
7997.95
Бугун:

Мирзиёев Ҳасан Руҳонийга таъзия билдирди

Мирзиёев Ҳасан Руҳонийга таъзия билдирди
Тошкент - UPL.UZ.  

 Бизни  
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийга ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилди Ўзбекистон Президенти матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Кармоншоҳ ва Илом вилоятларида кучли зилзила натижасида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийга ҳамдардлик билдирди", — дейилади хабарда.

 

Эрон-Ироқ билан чегарасида рўй берган зилзила оқибатида жабрланганлар сони 2,5 минг нафарга етди. Камида 210 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тез ёрдам раҳбари Пир Ҳусайн Куливанд маҳаллий телеканалларга хабар қилган.


Эслатиб ўтамиз, 12 ноябр, якшанба куни кечқурун куни Эрон-Ироқ чегарасида 7,2 баллли зилзила юз берди. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашганлиги хабар қилинмоқда.

Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » Мирзиёев Ҳасан Руҳонийга таъзия билдирди