EUR
9396.79
RUB
128.37
USD
7997.95
Бугун:

Ўзбекистон Президенти иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади

Ўзбекистон Президенти иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади

    Тошкент - UPL.UZ.  

 Бизни

 

Ўзбекистон Президенти иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетаси сайтида хабар берилган.


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20 ноябрь куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. 


Фармонга мувофиқ, республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 фоизга оширилади.


Фармонга кўра, 2017 йилнинг 1 декабридан Ўзбекистон ҳудудида энг кам:


иш ҳақи — ойига 172 240 сўм;

ёшга доир пенсиялар — ойига 336 880 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 336 880 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 206 720 сўм миқдорида белгиланади.

Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » Ўзбекистон Президенти иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади