Бугун:

Видео: Президент сирдарёлик отахонни ўз ҳисобидан Ҳажга жўнатмоқчи

Видео: Президент сирдарёлик отахонни ўз ҳисобидан Ҳажга жўнатмоқчи
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 13 апрель куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрган эди. Президент ташриф сўнггида Сайхунобод туманида бўлиб, 8-мусиқа ва санъат мактабида Сирдарё вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Унда давлат раҳбарлари доимгидек қарсакбозликни четга суриб, муаммолар ҳақида сўз боришини, фуқаролар таклиф билдиришини сўради. Йиғилиш сўнггида сўз олганлардан бири Бахтиёр Тоғаев Президентнинг эътиборига тушиб, отахон давлат раҳбари ҳисобидан муқаддас Ҳаж зиёратига юбориладиган бўлди.

Бахтиёр Тоғаев асал етиштиради. Асаларичиликнинг миридан-сиригача биладиганлардан. У Президентнинг асаларичиликка қаратилган қароридан кейин, уч қути асалари инини олди, асал етиштиришни бошлади.

“Асалариси бор хонадонда файз-барака, тозалик, поклик бўлади. Еса – шифо, чақса – даво”, дейди Бахтиёр Тоғаев.

Отахон бекор ўтирмай, терак кўчатларини эккани, улар дарахт ҳолига келгач, турмуш ўртоғи билан Ҳажга боришни ният қилганини айтди.

Президент отахон билан суҳбатда унга самимий миннатдорлик билдириб, ўз ҳисобидан Ҳажга жўнатишини айтди.


Шархлар:

Sirojiddin 4 июл 2018 15:07
Yurt boshimiz Shavkat M.Mirziyoyivga ham Haj amallarini ado etishlarini Ollohdan so'rab qolamiz!
Асадбек 3 август 2018 00:27
Юртимиз тинч, юрт бошимиз омон болсинлар !
Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » Видео: Президент сирдарёлик отахонни ўз ҳисобидан Ҳажга жўнатмоқчи