EUR
9396.79
RUB
128.37
USD
7997.95
Бугун:

ОЛИЙ ЛИГАНИНГ 5-ТУР УЧРАШУВЛАРИ қизиқарли ва кутилмаган натижалар билан якунланди

ОЛИЙ ЛИГАНИНГ 5-ТУР УЧРАШУВЛАРИ қизиқарли ва кутилмаган натижалар билан якунланди

 Тошкент — UPL.UZ

 Амалдаги мамлакат чемпиони "Локомотив” меҳмонда Ғузорнинг "Шўртан” клубига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Голларга 17 дақиқада Умарбек Эшмуродов ва 78 дақиқада Игорь Таран муаллифлик қилди.


 Вице-чемпион Тошкентнинг "Бунёдкор” жамоаси "Қизилқум”га 0:1 ҳисобида ютқазди. Ягона голь 41 дақиқада Илҳом Юнусов томонидан киритилди.


 "Олмалиқ” – "Насаф” ва "Қўқон–1912” – "Динамо” жамоалари ўртасидаги учрашув футбол ишқибозларининг диққат марказида бўлди. Бунга асосий сабаб, бу йилги чемпионатни кўтаринки руҳда ўтказаётган "Насаф” ва "Динамо” клублари ғалаба қозонадиган бўлса, етакчилар орасида пешқадамга айланиб олиш имконияти борлигида эди.

 

 Лекин "Олмалиқ" "Насаф"га қарши кечган учрашувда кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйинда ягона гол 50 дақиқада Камолиддин Мурзоев томонидан киритилди. "Насаф" сўнгги дақиқаларга қадар ҳужум ташкил этсада ўйин тақдирини ўзгартира олмади.

"Қўқон–1912” – "Динамо” учравида 2:1 ҳисоби қайд этилди.


5-турнинг қолган учрашувларида натижалар қуйидагича бўлди:

Пахтакор 1:0 Металлург

Навбаҳор 1:0 Машъал

Сўғдиёна 1:0 Обод

Бухоро 3:0 Нефтчи

Шахбоз САИДОВ.
Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » ОЛИЙ ЛИГАНИНГ 5-ТУР УЧРАШУВЛАРИ қизиқарли ва кутилмаган натижалар билан якунланди