EUR
9150.95
RUB
124.89
USD
7883.99
Бугун:

Оилавий бизнесни ривожлантириш – O‘zLiDeP эътиборида

Оилавий бизнесни ривожлантириш – O‘zLiDeP эътиборида

  Тошкент - UPL.UZ.  

 Бизни 

 

 Нарпай тумандаги "Тепақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотида "Оилавий бизнесни ривожлантириш: муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

 Унда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга бизнес-режа тузиш ва кредит олиш билан боғлиқ масалалари бўйича аниқ маълумотлар берилди.

 – Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кенг имкониятлар яратиб берилган, – дейди тадбир иштирокчиси Шалола Луқмонова. – Мен бундан олдин ҳам O‘zLiDeP "Аёллар қаноти”нинг "Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳасида иштирок этган эдим. Ўшанда иссиқхона ташкил этиш бўйича бизнес режамни "Агробанк” туман филиалига тақдим этгандим. Бизнес лойиҳам истиқболли деб топилди ва банкдан 7 млн. сўм имтиёзли кредит олгандим. Ҳозирда оиламиз билан иссиқхонада турли хилдаги қишлоқ хўжалик экинлари етиштирмоқдамиз.

 Давра суҳбатида шунингдек, тадбиркорлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти, тадбиркорлик фаолиятига оид меъёрий ҳужжатлар, шунингдек ушбу соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

 O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » Оилавий бизнесни ривожлантириш – O‘zLiDeP эътиборида