Бугун:

822 йигит-қизнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашдаги муаммолари жойида ҳал этилди

822 йигит-қизнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашдаги муаммолари жойида ҳал этилди
[/b]
 Тошкент - UPL.UZ.  
 Бизни  
[b] Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси "Ёшлар қаноти” томонидан "Бизнинг вазифамиз ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси "вируси” тарқалишининг олдини олишдир” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. 

 Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёшларнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши, билим ва ҳунар эгаллаши, хорижий тилларни ўрганиши ҳамда ўз қобилиятига яраша иш ўрнига эга бўлишини таъминлаш борасида самарали ишлар қилинаётганини таъкидлади. 

 Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни, шунингдек, мамлакатимиз тараққиётининг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилган. Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни иш билан таъминлаш, зарур шароит яратиш, юксак маънавиятли баркамол авлодни тарбиялаш йўлида O’zLiDeP ҳам қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. 

 Айниқса, партиянинг «Ёшлар қаноти» уюшмаган ёшларнинг тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, уларга ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратиш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари учун бизнес курслар ташкил қилиш бўйича "Ёш мулкдор – юрт таянчи”, "Диплом билан бизнесга” сингари кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқда. Мазкур лойиҳалар доирасида 822 йигит-қизнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашдаги муаммолари жойида ҳал этилган бўлса, 193 иштирокчининг муаммолари бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилинди. 

 Мамлакатимизда жадаллик билан ривожланиб бораётган фермерлик ҳаракатида фаол иштирок этаётган шижоатли, изланувчан, ташаббускор ёш фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам партиянинг диққат марказида. Бу йўналишда ҳар йили "Ёш фермер” кўрик-танлови ўтказилади. Кўрик-танловнинг бу йилги ҳудудий босқичларида юқори натижаларга эришаётган мингга яқин ёш фермер иштирок этди. 

 Бундай тадбирлар ёшларга ўз салоҳияти ва истеъдодини тўла намоён қилишига замин яратмоқда. 
 


Муносабат билдириш
Исмингиз: *
E-mail: *
Муносабатлар: *
» » 822 йигит-қизнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашдаги муаммолари жойида ҳал этилди